Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин!
Азиз юртдошлар, барчангизга шодлик – ҳуррамлик, ҳузур – ҳаловат, хайр – эҳсон, саховат, меҳр - мурувват айёми – Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Қадрли ватандошлар, мўмин – мусулмон биродарлар, муниса опа – сингиллар доруломон замонда, тинчлик заминида, Аллоҳнинг назари тушган ватанда яшашликни таъминлаган Аллоҳ таолога шукроналаримиз бўлсин.
Аллоҳ таоло жаннатмонанд юртимизга тинчлик, оилаларимизга фаровонлик, иймон – эътиқодимизга мусаффолик, ризқу рўзимизга баракот ато қилсин! Қурбон ҳайити барчаларимизга муборак бўлсин!
Тахиатош тумани "Муҳаммад Мурод эшон" жоме масжиди жамоаси